Logo

Тожикистондан муносабат: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар вақт синовидан ўтган дўстлик

Июль 06, 2025. 11:56 • 50 сония

70
Тожикистондан муносабат: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар вақт синовидан ўтган дўстлик

ДУШАНБЕ, 6 июль. /"Дунё" АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунилари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Замонавий глобал ўзгаришлар даврида икки қардош давлат – Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг ҳар бир олий даражадаги учрашуви тарихий аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ўзбекистон етакчисининг Бокуга ташрифи икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган бир вақтда бўлиб ўтгани билан ҳам аҳамиятлидир. Шунингдек, у 1996 йилда асос солинган дўстлик руҳининг давомийлигини таъкидлайди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам ва вақт синовидан ўтган дўстлик. Уларни икки қардош халқнинг истиқболи ва фаровонлигига қаратилган икки томонлама муносабатларни барпо этишнинг мумтоз намунаси дейиш мумкин.

Ўзбекистон–Озарбайжон икки томонлама муносабатлари ҳақида гапирганда, дунё архитектурасининг ўзгариб бораётган янги шароитларини ҳисобга олган ҳолда минтақавий ва минтақалараро миқёсда ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятларини қайд этиш лозим.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш