Logo

Тожикистондан муносабат: Габала саммити якунлари ТДТ туркий дунё тараққиётининг янги даври сари одимламоқда

Октябрь 09, 2025. 12:15 • 57 сония

70
Тожикистондан муносабат: Габала саммити якунлари ТДТ туркий дунё тараққиётининг янги даври сари одимламоқда

ДУШАНБЕ, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсат ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги саммити ушбу тузилма ривожига янги динамик суръат бағишлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан номи ўзгартирилгач, ТДТнинг ривожланиши сифат жиҳатидан маданий-маърифий ва иқтисодий ҳамкорлик чегараларидан янги субъектга, жаҳон миқёсида муҳим иштирокчига айланди.

Ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар билан ҳамкорлик қилишнинг янги "ТДТ+" формати аллақачон кўриб чиқилмоқда. Давлат раҳбарларининг нутқларида 2021 йил ноябрь ойида Истанбулда бўлиб ўтган Давлат раҳбарларининг VIII саммити якунлари бўйича қабул қилинган "Туркий дунё нигоҳи– 2040" дастурида мустаҳкамланган ТДТнинг асосий мақсадига эришиш йўлида бирдамлик борлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг Габаладаги фаол позицияси икки ўзаро боғлиқ омил билан белгиланади. Биринчиси, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари, иккинчиси кўп томонлама, яъни ТДТ мамлакатлари билан ҳамкорликдир.

Ўйлайманки, саммит натижалари ТДТ аллақачон туркий дунё тараққиётининг янги даврига ишонч билан қадам қўйганини кўрсатди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш