Туркиядан муносабат: Болгария Президентининг Ўзбекистонга Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида янги ҳамкорлик маконини шакллантириш учун мустаҳкам замин яратади
Июнь 12, 2025. 13:04 • 2 дақ
• 46
АНҚАРА, 12 июнь. /"Дунё" АА/. Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази "ANKASAM" директори Мехмет Сейфеттин Эрол "Дунё" АА учун интервьюсида Болгария Президенти Румен Радевнинг 9-11 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистоннинг стратегик шериклар доирасини кенгайтиришга қаратилган кўп векторли, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг ёрқин далилидир.
Болгария Президентининг Ўзбекистонга ташрифи нафақат икки томонлама ҳамкорлик контекстида, балки кенгроқ геосиёсий жиҳатдан ҳам муҳим воқеа бўлиб, Марказий Осиё ва Шарқий Европа ўртасидаги ҳамкорлик учун янги уфқларни очганини алоҳида таъкидламоқчиман.
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги музокаралар муҳити Ўзбекистон-Болгария мулоқоти замирида турган юксак сиёсий ирода ва ишончнинг кўзгусидир.
Мазкур ташриф сўнгги 17 йил ичида биринчи марта амалга оширилаётгани Ўзбекистон-Болгария муносабатларининг сифат жиҳатидан янги босқичга – ўзаро манфаатдорликдан иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, транспорт, рақамлаштириш ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалий амалга оширишгача бўлган босқичга ўтганидан далолатдир.
Айниқса, олий даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишув эътиборга молик. Гап нафақат савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, балки икки томонлама ташаббусларни институционал қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш, жумладан, савдо уйларини очиш, лабораторияларни аккредитация қилиш ва меҳнат ресурслари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда.
Гуманитар келишувлар блоки – Маданият алмашинуви йили, академик форумлар, шаҳарлар ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш каби ташаббуслар ўзаро ҳамкорликнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу қадамлар Ўзбекистон раҳбарининг халқларни яқинлаштириш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги стратегик қарашларига тўла мос келади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатнинг изчиллиги ва очиқлигини, прагматик ва ўзаро ҳурмат асосида ЕИга аъзо давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни намойиш этмоқда. Ўз навбатида, Болгария транзит ва технологик салоҳиятга эга давлат сифатида Ўзбекистоннинг Жанубий ва Шарқий Европа бозорларига чиқишини таъминлашда муҳим роль ўйнашга қодир.
Ишончим комилки, Болгария Президентининг Ўзбекистонга ташрифи нафақат икки томонлама манфаатларга хизмат қилади, балки ЕИ ва Марказий Осиё ўртасида янги ҳамкорлик маконини шакллантириш учун мустаҳкам замин яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари