Logo

Брюсселдан муносабат: Ўзбекистон географик чекловларни муваффақиятли енгиб, уларни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув йўлида стратегик устунликка айлантирмоқда

Август 06, 2025. 10:17 • 58 сония

64
Брюсселдан муносабат: Ўзбекистон географик чекловларни муваффақиятли енгиб, уларни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув йўлида стратегик устунликка айлантирмоқда

БРЮССEЛЬ, 6 август. /"Дунё" АА/. "Eureporter" электрон нашри вакили, Марказий Осиё мамлакатлари тарихи бўйича эксперт Дерья Сойсал "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистоннинг "Аваза" миллий туристик ҳудудида бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш йўли бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки ҳақидаги фикрларини баён қилди:

– Ҳозирги кунда Ўзбекистон замонавий транспорт йўлаклари ва логистика ечимларини ривожлантириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Мамлакатда барқарор транспорт-логистика инфратузилмасини шакллантириш, савдо йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон бир қатор йирик халқаро лойиҳалар, жумладан, Трансафғон темир йўл коридорини яратиш, Ўрта транспорт коридорини ривожлантириш ва бошқа лойиҳаларнинг ташаббускори ҳамда иштирокчиси ҳисобланади. Ушбу устуворликлар миллий ривожланиш стратегиясида марказий ўринни эгаллаб, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилмоқда.

Кўп векторли транспорт стратегияси аллақачон аниқ натижаларни бермоқда. Шунингдек, транзит ҳажми ошиб бормоқда, Ўзбекистоннинг Евроосиёнинг асосий логистика маркази сифатидаги роли мустаҳкамланмоқда. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти йўқлигига қарамай, мамлакат географик чекловларни муваффақиятли енгиб, уларни глобал жаҳон иқтисодиётига интеграциялаш йўлида стратегик устунликка айлантиряпти.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш