Мисрдан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуслар Марказий Осиё, хусусан, денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга
Август 06, 2025. 14:22 • 2 дақ
• 97
ҚОҲИРА, 7 август. /"Дунё" АА/. "Ҳивар" сиёсий тадқиқотлар маркази директори Аҳмад Тоҳир (Миср) "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик ҳудудида бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга қилган сафари ва "Аваза"да бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки халқаро ҳамкорлик ривожига муҳим ҳисса қўшади ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар ва конференция кун тартиби стратегик аҳамиятга эга бир қатор масалаларни қамраб олган бўлиб, улар Африка мамлакатлари учун ҳам алоҳида долзарблик касб этади.
Мазкур конференция натижалари ва Аваза декларациясининг қабул қилиниши Мисрда ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Чунки, Миср ҳукумати БМТнинг фаол аъзоси бўлиб, Глобал Жануб манфаатларини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон–Туркманистон алоқаларининг мустаҳкамланиши ва Марказий Осиё етакчилари намойиш этаётган ҳамжиҳатлик барқарорлик омили сифатида эътироф этилмоқда. Шу билан бирга, уларнинг Афғонистон бўйича биргаликдаги ёндашувлари ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.
Янги транспорт коридорлари Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли лойиҳаси ва уни истиқболда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон магистрали ҳамда Ўрта транскаспий йўлаги билан боғлаш режалари бўйича ташаббуслар ҳам халқаро жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.
"Транзит кафолатлари бўйича глобал келишув", "Логистика интеграциясини қўллаб-қувватлаш фонди" ва "LLDC заифлик индекси" каби БМТ доирасидаги институционал ташаббуслар эса эътиборга моликдир.
Таҳлил доиралари баҳоларига кўра, Янги Ўзбекистоннинг прагматик ёндашуви Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар учун асосий тўсиқ ҳисобланган логистика соҳасига қаратилган аниқ эътибори билан ажралиб туради.
Ўзбекистон раҳбари томонидан тақдим этилган ташаббуслар Марказий Осиё, хусусан, денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар учун стратегик аҳамиятга эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари