Мисрдан муносабат: Кучли етакчи бошчилигидаги ўзбек дипломатияси тинчлик, барқарор тараққиёт ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда
Июнь 26, 2025. 14:45 • 2 дақ
• 35
ҚОҲИРА, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Ал-Дипломаси" ахборот агентлиги бош муҳаррири Ашраф Абу Арафа "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга буюрган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги тарихий ва стратегик муҳим қадам бўлди. Мен минтақани ўрганувчи инсон сифатида Ўзбекистоннинг Осиё давлатлари билан дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган изчил дипломатиясига қойил қоламан.
Давлат ташрифи, айниқса, икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор амалга оширилаётгани билан аҳамиятлидир. Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоланиши юксак ишонч даражасини кўрсатиб, Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларида янги даврни очди.
Ўзбекистон раҳбари ташрифнинг иқтисодий кун тартиби ўз кўлами билан ҳайратланарли: саноат кооперациясидан қишлоқ хўжалиги ва экотуризмгача. Улан-Баторда Ўзбекистон маҳсулотлари савдо уйининг очилиши шунчаки тадбир эмас, балки савдо алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳақиқий қадамдир. Пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар, қўшма лойиҳалар ва таълим дастурларини йўлга қўйиш – буларнинг барчаси икки мамлакат халқларига сезиларли фойда келтиради.
Ташриф билан бирга Мўғулистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ҳам ўтгани қувонарлидир. Бундай тадбирлар нафақат маданий яқинлашувга, балки халқлар ўртасида мустаҳкам инсоний ришталарнинг шаклланишига хизмат қилади.
Ишончим комилки, айнан шундай ташрифлар Ўзбекистоннинг масъулиятли, очиқ ва узоқни кўра оладиган давлат сифатидаги замонавий қиёфасини шакллантиради. Бу кучли етакчи раҳбарлигидаги дипломатия тинчлик, барқарор тараққиёт ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашаётганига яққол мисолдир.
Мен ҳар икки давлатни ушбу ажойиб воқеа билан табриклайман!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари