Мисрдан муносабат: Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга ташрифи Араб-Марказий Осиё муносабатларидаги янги геосиёсий динамиканинг муҳим рамзий эпизоди сифатида баҳоланмоқда
Август 28, 2025. 11:02 • 2 дақ
• 43
ҚОҲИРА, 30 август. /"Дунё" АА/. "Ал-Жумҳурия" газетаси бош муҳаррири ўринбосари, эксперт Муҳаммад Талъат (Миср) "Дунё" АА учун интервьюсида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг 25-26 август кунлари Ўзбекистонга буюрган давлат ташрифи якунларини изоҳлади:

– Ташрифи Араб-Марказий Осиё муносабатларидаги янги геосиёсий динамиканинг муҳим рамзий эпизоди сифатида баҳоланмоқда. Икки давлатнинг кўп векторли ташқи сиёсатга содиқлиги ва анъанавий шериклик доираларини кенгайтиришга интилиши алоҳида эътироф этилмоқда.
Таҳлилчилар ушбу ташрифни Ислом дунёси ва Осиё-Араб ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, минтақавий яқинлашувни рағбатлантириш ва кўп қутбли дунё тартибида янги ўзаро боғлиқликни шакллантириш рамзи сифатида кўришмоқда. Араб етакчиларининг Марказий Осиёга бўлган қизиқиши, айниқса хавфсизлик, инвестициялар ва логистика соҳаларидаги стратегик манфаатлар билан боғлиқ экани таъкидланмоқда.
Иқтисодий йўналишда "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм ва бошқа бир қатор соҳаларда ҳамкорлик учун юқори салоҳият бор. Миср томони ҳар икки мамлакатга йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тўплаган тажрибасини таклиф этишга тайёр.
Хавфсизлик масалаларида эса Амман ва Тошкентнинг Яқин Шарқдаги инқирозларга нисбатан ўхшаш позициялари, шунингдек, минтақавий таҳдидлар шароитида ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида қайд этилмоқда.
Ташриф Ислом цивилизацияси мероси ҳамда қадимий Ипак йўлининг тарихий аҳамиятини ёрқин намоён этар экан, у Янги Самарқанднинг геостратегик мулоқот, миллатлараро маданий алмашинув ва халқаро дипломатия маркази сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.
Мисрлик таҳлилчилар мазкур ташрифни "Миср-Иордания-Ўзбекистон" ўртасидаги уч томонлама истиқболли форматни шакллантиришдаги муҳим қадам сифатида ҳам кўрмоқда. Хусусан, логистика, энергетика ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни институционал механизмлар орқали амалий босқичга олиб чиқиш муваффақият гарови бўла олади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари