Logo

Эрондан муносабат: Ўзбекистоннинг Туркманистон ва Озарбайжон билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлари юксак даражага кўтарилди

Август 24, 2025. 14:14 • 2 дақ

78
Эрондан муносабат: Ўзбекистоннинг Туркманистон ва Озарбайжон билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлари юксак даражага кўтарилди

ТЕҲРОН, 25 август. /"Дунё" АА/. Эрон "Ala Tejarat Mahad Qabous" компанияси бошқаруви раиси Сулаймон Хивечи "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– "Аваза" миллий туристик зонасида бўлиб ўтган "Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон" форматидаги биринчи уч томонлама саммитда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор аниқ таклифларни билдирди. Уч давлатнинг катта транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, товар айирбошлаш ва саноат кооперацияси кўламини тубдан ошириш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошди. Товар айирбошлаш таркибида саноат товарларининг улуши 40 фоизга етди.

Барқарор савдо ва логистика тармоқларини ривожлантириш, улгуржи тарқатиш марказларини яратиш ва йирик чакана савдо тармоқларига кириш, фитосанитария ва карантин талабларини бирлаштириш, маҳсулотларни рақамли маркалашни жорий этиш, қўшма электрон платформаларни ишга тушириш ва биржа кооперациясини кенгайтиришни назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар режасини биргаликда тайёрлаш таклиф этилди.

Ўзбекистон етакчисининг деярли барча хорижий ташрифларининг асосий кун тартиби доимий равишда иқтисодий масалалар, яъни савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, ўзаро илмий-техникавий ва туристик алмашинувларни йўлга қўйишни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Туркманистон ва Озарбайжон билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлари юксак даражага кўтарилган.

Транспорт-коммуникация, энергетика, денгиз коммуникациялари ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун юқори салоҳият мавжуд, буни Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида алоҳида таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш