Испаниядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ИҲТ саммитидаги нутқи ҳозирги геосиёсий муаммоларни ва ўзаро манфаатли иқтисодий ривожланишнинг стратегик йўналишларини қамраб олгани билан аҳамиятли
Июль 06, 2025. 10:26 • 2 дақ
• 41
МАДРИД, 6 июль. /"Дунё" АА/. Сан-Пабло университети Ижтимоий тадқиқотлар институти профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперт Антонио Алонсо (Испания) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Албатта, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган 17-саммитидаги нутқи юксак эътирофга лойиқдир. У ҳозирги геосиёсий муаммоларни ҳам, барқарор ва ўзаро манфаатли иқтисодий ривожланишнинг стратегик йўналишларини ҳам қамраб олди.
Ўзбекистон раҳбарининг ҳар томонлама ва узоқни кўзлаган ёндашуви айниқса таъсирли бўлди. Унда можароларни дипломатик йўл билан ҳал этиш ва Яқин Шарқдаги тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан тортиб, минтақавий савдо, сармоявий ҳамкорлик ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
Жумладан, хусусий инвестицияларни жалб қилиш бўйича "Экоинвест" дастурини қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлаклар" яратиш, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш бўйича трансчегаравий "яшил дастур"ни ишлаб чиқиш, логистикани рақамлаштириш ва Рақамли транспорт ва божхона агентлигини ишга тушириш, шунингдек, авиакомпаниялар форуми ва туризм бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ҳақидаги ташаббуслар муҳим ва долзарб ҳисобланади.
Шунингдек, ИҲТни ислоҳ қилиш бўйича кучли даъват янгради. Бу етук раҳбарлик ва нафақат шунчаки иштирок этиш, балки ташкилот келажагини шакллантириш истагидан далолат беради.
Учрашув Хонкендида – янги осуда ҳаётга эга бўлаётган шаҳарда бўлиб ўтгани ҳам рамзий маънога эга. Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик, инновациялар ва бирлик жаҳонда тинчликни мустаҳкамлашнинг гарови эканлигини яққол намоён этмоқда. Бундай муносабат ИҲТ ҳақиқатан ҳам ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётганига ишонч бағишлайди, бунда Ўзбекистон етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари