Logo

Испаниядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга ташрифи сиёсий мулоқот ва иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Июль 04, 2025. 07:08 • 59 сония

89
Испаниядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга ташрифи сиёсий мулоқот ва иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

 МАДРИД, 4 июль. /"Дунё" АА/. Сан-Пабло университети Ижтимоий тадқиқотлар институти профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперт Антонио Алонсо (Испания) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжонга буюрган давлат ташриф ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи бугунги кунда юксалиб бораётган ўзбек-озарбайжон муносабатлари ривожида муҳим босқич бўлди. Олий даражадаги музокаралар ва 2 июль куни ўтказилган олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида иштирок этиш стратегик шерикликнинг янги йўналишларини белгилаш ва бошқа асосий жабҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Музокаралар якунлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги суръат бахш этадиган мустаҳкам икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзолангани айниқса муҳимдир.

Ташрифнинг бой гуманитар қисмини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Давлатингиз раҳбарининг "Оқ шаҳар" мавзесида "Ўзбекистон" истироҳат боғига пойдевор қўйиши ва Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этиши икки халқлар ўртасидаги қардошлик ришталарининг рамзий маъносини таъкидлайди. Шуша, Ағдам ва Хонкендидаги маданий дастурлар эса ишонч, ўзаро ёрдам ва тинч ҳамда бунёдкор келажакка интилиш ортиб бораётганининг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади.

Ишончим комилки, ташриф сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий шерикликни кенгайтириш ва Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш