Испаниядан муносабат: Туркманбоши саммити умумий минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир
Август 23, 2025. 12:59 • 2 дақ
• 47
МАДРИД, 23 август. /"Дунё" АА/. Сан-Пабло университети профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис Антонио Алонсо (Испания) "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Халқаро муносабатларни кузатувчи мутахассис сифатида Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ишончли ва узоқни кўра оладиган ҳамкор сифатида ўз мавқеини ишонч билан мустаҳкамлаб бораётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Сўнгги йилларда айнан унинг сиёсий иродаси Ўзбекистон-Туркманистон ва Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Имзоланган стратегик ҳужжатлар, мунтазам учрашувлар ва қўшма лойиҳалар мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб, ҳамкорликни чуқурлаштириш учун кенг истиқболларни очди.
Айниқса, стратегик йўналишлар – энергетика, транспорт-логистика, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликка эътибор қаратилаётгани алоҳида аҳамият касб этади. Бунга қўшма корхоналар, йирик инфратузилма лойиҳалари ва ҳатто "Марказий Осиё – Озарбайжон – Европа "яшил" энергия йўлаги"ни ишга тушириш мисол бўла олади. Бу нафақат етакчиларнинг узоқни кўра билишини, балки экологик барқарорликни таъминлаш глобал устувор вазифага айланиб бораётган замонамизнинг муаммоларига ҳам жавоб беради.
Иқтисодий соҳада эришилаётган натижалар ҳайратланарли. Ўзбекистон билан Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда, қўшма корхоналар сони юзлаб, капитали миллион долларлик сармоявий компаниялар янги ташаббуслар учун ишончли платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси нафақат ўз давлатини ривожлантириш, балки Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда ягона фаровонлик маконини яратишга интилаётган Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаол ва изчил сиёсати билан бевосита боғлиқ.
Бироқ, биз гуманитар компонент ҳақида унутмаслигимиз керак. Халқлар ўртасидаги илиқ ришталар – муштарак тарих, маданият, анъаналар, буюк шоир ва мутафаккирлар меросига ҳурмат билан муносабатда бўлиш маънавий бирлик ва ўзаро ишончга замин яратади. Маданият марказларини қўллаб-қувватлаш, фестиваллар, ижодий тадбирлар ўтказиш давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркманистон" саммити бу йўлда муҳим қадам бўлади. Бу уч томонлама ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади, стратегик манфаатларни мувофиқлаштиришнинг қўшимча механизмларини яратади ва йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имконини беради.
Ўзбекистон бу жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиб, қўшниларини янада яқин ҳамкорликка руҳлантирди, десак хато бўлмайди. Мазкур саммит нафақат етакчиларнинг учрашуви, балки умумий минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳақиқий қадамдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари