Қатардан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга ташрифи икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида муҳим босқич бўлди
Июль 05, 2025. 12:00 • 2 дақ
• 52
ДОҲА, 5 июль. /"Дунё" АА/. Қатар университетининг Тадбиркорлик ва ташкилий маҳорат маркази директори Саид Элбанна "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.
Биринчи навбатда, ташриф Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлидаги барқарор тенденцияни тасдиқлаганини қайд этишни истардим. Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланиши катта аҳамиятга эга бўлиб, унда томонларнинг минтақавий ва халқаро сиёсат доирасида саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга тайёрлиги яна бир бор таъкидланади.
Мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий йўналишда ижобий ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Ташриф чоғида энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, кўчмас мулк ва логистика соҳаларини қамраб олган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Каспий денгизи орқали логистика коридорини кенгайтириш бўйича келишувлар мавжуд.
Марказий Осиёни Европа билан боғловчи Транскаспий транспорт йўлини (Ўрта йўлак) ривожлантириш савдо йўлларининг глобал трансформацияси шароитида муҳим аҳамиятга эга.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи нафақат юксак давлатлараро муносабатларнинг намойиши бўлди, балки амалий ҳамкорликка ҳам янги суръат бағишлади, деб ҳисоблайман. Имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар икки давлатнинг минтақа ҳамда халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлайдиган узоқ муддатли лойиҳаларга асос солди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари