Logo

Қозоғистондан муносабат: Тошкент-Улан-Батор йўналишида авиақатновларнинг очилиши Марказий Осиё ва Шимолий-Шарқий Осиё ўртасида "ҳаво йўлаги"ни яратади

Июнь 28, 2025. 13:55 • 2 дақ

97
Қозоғистондан муносабат: Тошкент-Улан-Батор йўналишида авиақатновларнинг очилиши Марказий Осиё ва Шимолий-Шарқий Осиё ўртасида "ҳаво йўлаги"ни яратади

ОСТОНА, 30 июнь./"Дунё" АА/. "Евросиё мониторинги" таҳлилий тадқиқотлар маркази директори, "Минтақавий интеграцияни ўрганиш институти" жамоат фонди раҳбари Таисия Мармонтова "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга буюрган давлат ташрифи якунларини изоҳлади:

– Мўғулистон учун эришилган савдо келишувлари янги йирик бозорга чиқиш, Ўзбекистон учун эса – тери саноати учун оқсил ва хомашё импортини диверсификация қилиш имкониятидир.

Ҳар икки давлатнинг денгизга чиқишлари йўқ эканлигини инобатга олсак, 2025 йил охиригача Тошкент-Улан-Батор йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш тўғрисидаги қарор Марказий Осиё ва Шимолий-Шарқий Осиё ўртасида "ҳаво йўлаги"ни яратади.

Ўзбекистон университетларида мўғулистонлик талабалар учун таълим дастурлари қайта тикланиши Тошкент чўл мамлакатлари учун асосий таълим марказларидан бири ҳисобланган 1990 йиллардаги амалиётга қайтиш рамзидир. Бу 10-15 йиллик уфқдаги муносабатларнинг "инсон капиталига" сармоядир.

Минтақавий архитектурада иккала раҳбар ҳам кўп томонлама институтларга содиқлигини таъкидлайди, лекин лойиҳаларни тезкорлик билан амалга ошириш учун икки томонлама механизмларга таянади.

Шунингдек, Ўзбекистон ислом инвесторлари шафелигида мўғулларнинг ноёб ер лойиҳалари учун майдон, Мўғилистон эса Ўзбекистоннинг Япония ва Жанубий Корея бозорига экспорти учун ташқи порт вазифасини бажариши мумкин.

Мухтасар айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга буюрган давлат ташрифи денгизга чиқиш имкони бўлмаган ҳар икки мамлакатга Евроосиёнинг ўсиб бораётган қўшилган қиймат занжирига интеграциялашган ҳолда бир-бири учун янги ҳудудларга "ойна" бўлиш имкониятини берувчи стратегик қадамдир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш