Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ШҲТнинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлари бутун минтақа учун ҳаётий аҳамиятга эга
Сентябрь 04, 2025. 12:59 • 2 дақ
• 55
ГУАНЧЖОУ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Nansha Economic Cooperation Association" ижрочи раиси Цуан Чжуя "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга буюрган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф ва у билан боғлиқ тадбирлар мамлакатнинг минтақавий интеграция жараёнларидаги муҳим ўрни, кўп векторли ташқи сиёсати мунтазамлигини яна бир бор намоён этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарияти, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувларда транспорт соҳасида, жумладан, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" лойиҳаси, қўшма илмий тадқиқотлар, "яшил" энергия, соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект, маданият, таълим, туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини қайд этди.
Ишончим комилки, ушбу ташриф Ўзбекистонни ривожлантириш учун янада қулай ташқи муҳит яратади, ҳамкорликни чуқурлаштириш, сармояларни жалб этиш, экспортни кенгайтириш учун майдонни кенгайтиради, шунингдек, мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятдаги ролини мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон етакчиси томонидан ШҲТ ва "ШҲТ плюс" саммитларида илгари сурилган амалий ташаббусларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман ва уларнинг тез амалга оширилиши ташкилотнинг барча иштирокчилари учун фойдали бўлади.
Менимча, ШҲТнинг транспорт-транзит салоҳиятидан унумли фойдаланиш, Марказий Осиё орқали ўтадиган жанубий йўналишдаги йўлакларни ривожлантириш бўйича таклифлар бутун минтақа учун ҳаётий аҳамиятга эга.
Гуандун провинциясининг бизнес вакили сифатида мен Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига ишонч билан қарайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари