Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг барқарор ривожланишга ўтиш жараёнини тезлаштирмоқда
Июль 24, 2025. 11:10 • 2 дақ
• 47
ШАНХАЙ, 24 июль. /"Дунё" АА/. "Shanghai SUS Environment Co. Ltd" компанияси ротацион бош директори Фан Вэй (Хитой) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Бизнинг "Shanghai SUS Environment Co. Ltd" компаниямиз ўз фаолиятини 2008 йилда бошлаган. У асосан чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан энергия олиш, ишлаб чиқариш жараёнида ажралиб чиқувчи зарарли чиқиндиларни камайтирувчи ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
2024 йилда "SUS Environment" компанияси Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда бошқа бир қатор вазирликлар билан мамлакатингизда инвестицион лойиҳани амалга ошириш мақсадида музокаралар ўтказди.
Шунингдек, 2024 йилда компаниямиз раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида тақдимот қилди.
"Shanghai SUS Environment" жори йилда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига тўғридан-тўғри 310 миллион доллар инвестиция киритиб, иккита завод қуриш ишларини режалаштирмоқда. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
28 июнь куни Қашқадарё вилоятида завод учун ер майдони белгиланиб, қурилиш жараёни бошланди. 18 июль куни Самарқанд шаҳар ҳокими ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни агентлиги директори иштирокида майдонни текислаш ишлари бошланди. Уларнинг таъкидлашича, қурилиш саноат заводларини лойиҳалашдаги анъанавий чекловларни бартараф этади, минг йиллик маданий меросни бирлаштиради ва уни шаҳарнинг диққатга сазовор жойига айлантиради.
Мақсадимиз Самарқанд лойиҳасини Марказий Осиё учун уч босқич – илғор, экологик тоза ва самарали, Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги ютуқлари кўргазмаси сифатида тақдим этиш.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатингизда чиқиндиларни бошқариш бўйича қатъий сиёсат ва қайта тикланадиган энергияга оид улкан мақсадлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатингиз ҳукуматнинг ташаббуслари ва маҳаллий талабнинг ортиб бораётганига жавобан биз Ўзбекистоннинг чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш бозорига кириб, мамлакатнинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун илғор технологик ечимларни тақдим этамиз.
Компаниямиз келгусида ҳам Ўзбекистонни янада ривожланишига, замон талабига жавоб берадиган юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари ва турли йўналишдаги Хитойнинг йирик илғор компанияларини жалб этишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари