Хитойдан муносабат: Режалаштирилган тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг иқтисодиётини ва халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради
Июнь 26, 2025. 10:11 • 2 дақ
• 53
ГУАНЧЖОУ, 26 июнь. "Дунё" АА/. Хитойнинг "InterContinantal Group" компанияси президенти, Цзянси молия ва иқтисодиёт университети профессори, доктор Альберт Там "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асосий давлат сифатида кўп томонлама алоқаларни изчил кенгайтириб бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи, шубҳасиз, шерикликни диверсификация қилиш стратегиясининг бир қисми бўлиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беради.
Ўзбекистон раҳбарининг ушбу мамлакатга илк давлат ташрифи давомида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар ғоят рамзий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, унда асосий эътибор иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди.
Музокаралар давомида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли йўналишларнинг кенг доирасини қамраб олган бўлиб, улар аниқ ташаббуслар билан қўллаб-қувватланмоқда.
Шубҳасиз, Улан-Баторда савдо уйининг очилиши, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари соҳасида илк қўшма лойиҳаларнинг ишга туширилиши ижобий динамика яратмоқда.
Транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Экспертлар ҳамжамиятини жалб қилган ҳолда тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш ва янги логистика йўлакларини ўрганиш режалари стратегик аҳамиятга эга.
Ишончим комилки, режалаштирилган тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ҳар икки давлатнинг иқтисодиёти ва халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари