Хитойдан муносабат: Ўзбекистон ва Словакия ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ишончли қадамлар ташламоқда
Июнь 13, 2025. 11:33 • 52 сония
• 50
ГУАНЧЖОУ, 13 июнь. /"Дунё" АА/. МДҲ давлатлари билан халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Гуандун иттифоқи бош котиби Го Фэнчжи "Дунё" АА учун интервьюсида Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Ўзбекистон ва Словакия ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ишончли қадамлар ташламоқда. Буни Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг Тошкентга ташрифи якунлари, унинг доирасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларация имзолангани тасдиқлайди.
Умуман олганда, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги кун тартиби бой, серқирра ва амалийдир.
Ўтган олий даражадаги музокаралар чоғида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини, биринчи навбатда, ўзаро етказиб бериш кўламини кенгайтириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қишлоқ хўжалиги, стандартлаштириш, метрология ва товарларнинг мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек, энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида имзоланган шартномалар бунинг ёрқин тасдиғидир.
Ушбу ташриф Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга кучли туртки беришига ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари