Қирғизистондан муносабат: Ўзбекистон Жанубий Кавказда сиёсий ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамламоқда
Июль 06, 2025. 07:35 • 48 сония
• 53
БИШКЕК, 6 июль /"Дунё" АА/. Қирғизистонлик мустақил эксперт, сиёсатшунос Марс Сариев "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунилари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бормоқда, бу 2024 йилда имзоланган Иттифоқчилик шартномасида ҳам ўз тасдиғини топган. 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсадлари белгилаб берилди, 2025 йил "Иқтисодий ҳамкорлик йили" деб эълон қилинди.
Бу галги ташриф чоғида кенг кўламли келишувлар тўплами имзолангани ҳам томонларнинг узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилишидан далолат беради.
Бокуда Ўзбекистон элчихонасининг янги биносининг очилиши дипломатик инфратузилма кенгайиши рамзига айланди.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Жанубий Кавказда ўзининг сиёсий ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамламоқда. "Ўрта йўлак" кун тартиби фаоллашмоқда. Бу ҳар икки давлат транспорт-логистика ҳамкорлигини ошириб, Россия ва Хитой орқали ўтадиган йўналишларга муқобил йўналиш яратмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари