Латвиядан муносабат: Расмий Тошкент ва Боку Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ҳамда Европа ва Осиё қитъалари давлатлари ўртасида кўприк бўлиши мумкин
Июль 04, 2025. 10:40 • 2 дақ
• 108
РИГА, 4 июль. /"Дунё" АА/. Латвия Халқаро Марказий Осиё ва Яқин Шарқ сиёсий тадқиқотлар институти президенти Айдин Аскеров "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф тарихан яқин бўлган икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Минтақавий миқёсда саноат, халқаро автомобиль алоқаси, туризм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳаларида ўзаро шерикликни фаоллаштиришни рағбатлантирувчи жуда таъсирли келишувлар тўпламининг имзоланиши орқали кенг қамровли алоқаларни янада чуқурлаштириш жараёни шундан далолат беради.
Ўзбек ва озарбайжон халқларининг тил, диний, маданий қадриятлар ва цивилизациявий ҳамжамият, иқтисодиётларнинг бир-бирини тўлдирувчи табиати ҳамда икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончнинг юксак даражаси давлатлараро мулоқот учун энг олий даражадаги мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Глобал етказиб бериш занжирларидаги узилишлар, жумладан, янги геосиёсий воқеликлар фонида, Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг минтақалараро шерикликни чуқурлаштириш бўйича олиб борган мазмунли музокаралар ўз вақтида ва ўзаро манфаатли бўлди. Шу нуқтаи назардан Тошкент ва Боку Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ҳамда Европа ва Осиё қитъалари давлатлари ўртасида ўзаро боғловчи кўприк бўлиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи узоқ истиқболда икки дўст ва қардош мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ҳамда ҳамкорлик муносабатларини янада жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари