Малайзиядан муносабат: Иордания Ўзбекистонни минтақавий можароларни адолатли ҳал этишга кўмаклашишда ишончли ҳамкор сифатида билади
Август 27, 2025. 09:40 • 2 дақ
• 41
КУАЛА-ЛУМПУР, 27 август. /"Дунё" АА/. "Kingsley Strategic Institute" таҳлил маркази ижрочи директори Макс Сэй (Малайзия) "Дунё" АА учун интервьюсида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг 25-26 август кунлари Ўзбекистонга буюрган давлат ташрифи якунларини изоҳлади:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий таклифига биноан Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи икки минтақа – Марказий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди. Ташриф сўнгги йилларда дипломатик фаолияти билан дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарларининг эътиборини тортаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро нуфузи ва обрўси ошиб бораётганини яққол намоён этади.
Саммит ўтказиладиган жой сифатида қадимий Самарқанднинг танланиши ушбу тадбирнинг рамзийлигини таъкидлаб, икки давлатнинг мулоқотни чуқурлаштиришга интилишидан далолат беради.
Яқин Шарқнинг кўплаб давлатлари Ўзбекистон раҳбариятининг Фаластин масаласидаги конструктив позициясини, мамлакатнинг инсонпарварлик ташаббусларини, минтақада тинчлик ўрнатишга бўлган самимий истагини юксак қадрланмоқда.
Анъанага кўра, Яқин Шарқ дипломатиясида муҳим роль ўйнайдиган Иордания Ўзбекистонни минтақавий можароларни адолатли ҳал этишга кўмаклашишда ишончли ҳамкор деб билади. Тошкентнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва тинч йўл билан келишувга чақируви араб давлатлари пойтахтларида ўз жавобини топмоқда, бу эса Марказий Осиё ва Яқин Шарқ ўртасида минтақалараро ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда.
Иордания Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга катта қизиқиш билдиряпти. Бу икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида яқинда имзоланган ўзаро англашув меморандуми билан ҳам тасдиқланди. Ҳар икки давлат бой тарихий меросга эга. Агар Ўзбекистон қадимда Буюк ипак йўлининг маркази ва ислом цивилизацияси равнақ топган маскан бўлган бўлса, Иордания ЮНЕСКО рўйхатига киритилган қадимий савдо йўллари ва археологик ёдгорликларнинг сақловчиси ҳисобланади. Ушбу тарихий мерос Ўзбекистон билан араб давлатлари, жумладан, Иордания ўртасидаги замонавий ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари