Logo

Польшадан муносабат: "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркманистон" янги форматидаги ўзаро ҳамкорлигининг таъсири Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларидан ҳам ташқарига чиқади

Август 23, 2025. 10:33 • 57 сония

90
Польшадан муносабат: "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркманистон" янги форматидаги ўзаро ҳамкорлигининг таъсири Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларидан ҳам ташқарига чиқади

ВАРШАВА, 23 август. /"Дунё" АА/. Польшалик эксперт Наталья Потера "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Минтақавий нуқтаи назардан, саммит кенгроқ интеграция сари қадамдир. Денгизга чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон жаҳон бозорларига, биринчи навбатда, Озарбайжоннинг Каспий денгизи портлари ва Туркманистоннинг транзит инфратузилмаси орқали яхшироқ чиқиш имкониятига эга бўлиши мумкин.


 Туркманистон ва Озарбайжон эса Ўзбекистонга барқарор ва истиқболли савдо ҳамкори сифатида қарайди. Ушбу уч мамлакатнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш минтақавий транспорт-энергетика марказини ташкил этиш истиқболларини яратади ва шу билан уларнинг ҳозирги ҳукмрон транзит йўналишларига боғлиқлигини камайтиради.


 Мазкур уч томонлама формат минтақавий ҳамкорликнинг янги архитектурасини барпо этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, унинг самараси Марказий Осиё ва Кавказдан ташқарида ҳам кенгайиб боради. Европа учун эса энергия манбаларини диверсификация қилиш, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш ва стратегик аҳамияти ортиб бораётган минтақа билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятини тақдим этади. Узоқ муддатли истиқболда у Европанинг энергия ва савдо хавфсизлигининг устунига айланиши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш