Россиядан муносабат: "Бир макон, бир йўл" концепциясида Марказий Осиё минтақаси ҳал қилувчи асосий шерик ўрнига эга
Октябрь 19, 2023. 10:06 • 2 дақ
• 105
МОСКВА, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекиндаги "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро форумида иштироки юзасидан Россияда фаолият кўрсатадиган «Вектор» Халқаро стратегик тадқиқотлар институти директори Андрей Хриенко "Дунё" ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:

- Шуни таъкидлашни истардимки, "Бир макон, бир йўл" 3-халқаро форуми бугунги кундаги минтақавий ва глобал халқаро кун тартиби, жумладан, МДҲ мамлакатлари учун жуда муҳим воқеа ҳисобланади.
"Бир макон, бир йўл" ташаббусини амалга ошириш жараёни тез суръатлар билан давом этмоқда. Мен шу ўринда ушбу концепциянинг энг муҳим иштирокчиси бўлган Марказий Осиё минтақасининг асосий ҳал қилувчи шерик сифатида ўрнини қайд этишни истар эдим.
Бу жараённи амалга оширишда Ўзбекистон алоҳида аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айни пайтда Тошкент ушбу ташаббуснинг фаол иштирокчиси бўлиб, кўплаб лойиҳаларни илгари сурмоқда ва муваффақият билан ҳаётга тадбиқ этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича анча фаол ўрнига урғу бермасликнинг иложиси йўқ. Буни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тадбирда конструктив таклифлар билдирган ташқи сиёсий фаолияти билан ҳам баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, барча халқаро форумлар ва юқори даражадаги тадбирларда Ўзбекистон Президенти жуда муҳим таклифларни илгари суради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
