Logo

Душанбедан муносабат: Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясидаги маърузаси келажак авлодлар манфаати йўлида тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлашга қаратилган конструктив таклифлар билан ажралиб турди

Сентябрь 26, 2025. 19:18 • 2 дақ

46
Душанбедан муносабат: Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясидаги маърузаси келажак авлодлар манфаати йўлида тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлашга қаратилган конструктив таклифлар билан ажралиб турди

ДУШАНБЕ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким  "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси тадбирларидаги иштирокини "Шавкат Мирзиёевнинг ҳамкорлик йўли" деб таърифлаш мумкин. Муҳим сиёсий тадбирлар доирасида давлатингиз етакчисининг ташрифлари доимо банк ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлари билан бирга ўтади. Иқтисодиёт ҳамкорликка йўл очади. Бу ҳамкорлик йўли Янги Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланди.

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги илк кунлари дарҳол Ўзбекистон учун муҳим учрашувлар билан кечмоқда. Халқаро Валюта Жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банго, Нью-Йорк Банкининг бош тижорат директори Катинка Уолстром билан учрашувлар ҳамда муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Американинг етакчи компаниялари раҳбарлари ва бошқа кўплаб етакчи компаниялар, молия институтлари ҳамда инвестиция фондлари билан музокарлар жуда самарали кечди.

АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Сержио Гор билан учрашув икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мулоқотни давом эттиришда муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистоннинг "Boeing" компанияси билан умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган 787 Dreamliner самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолангани Ўзбекистоннинг АҚШдек буюк давлат билан ҳамкорликни давом эттириш борасидаги жиддий ва ишончли ниятларининг яққол тасдиғидир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги маърузаси, энг аввало, келажак авлодлар манфаати йўлида тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, биргаликда ҳамкорлик ва тараққиёт, тинч-тотув яшашга қаратилган конструктив таклифлар билан ажралиб туради.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш