Logo

Токиодан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиё ва ундан ташқарида минтақавий боғлиқлик, ўзаро ишонч ва англашувни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда

Август 06, 2025. 09:22 • 2 дақ

52
Токиодан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиё ва ундан ташқарида минтақавий боғлиқлик, ўзаро ишонч ва англашувни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда

ТОКИО, 6 август. /"Дунё"АА/. «Япония-Ўзбекистон» ассоциацияси раиси, 2013-2016 йилларда Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси Фумихико Като "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистоннинг Аваза сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташқи сиёсатнинг мақсади, ўзининг тарифи билан айтганда, бошқа давлатлар билан шундай конструктив муносабатлар ўрнатишдан иборатки, улар фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини яхшилашга, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан иборат.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки замонавий дипломатиянинг фундаментал вазифаларига тўла мос келадиган қадамдир. Тадбирнинг БМТ шафелигида ўтказилиши умумий тузилмавий муаммо – жаҳон денгиз йўлларидан географик жиҳатдан изоляция қилинган давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун шароит яратади.

Туркманистонга ташриф доирасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар алоҳида аҳамият касб этди. Минтақанинг қўшни давлатлари билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни, жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатларини мустаҳкамлаш устувор вазифа ҳисобланади. Қўшни минтақада муҳим иқтисодий роль ўйнайдиган Озарбайжоннинг мулоқотга қўшилиши минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Озарбайжон иштирокидаги ҳамкорлик кенг йўналишларни очиб беради. Иқтисодиётларнинг бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, қурилиш ва логистика соҳасида инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва илғор технологиялар, шериклик, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги алоқалар шулар жумласидандир. Шу билан бирга, молиявий ҳамкорлик, жумладан, Озарбайжон тузилмалари томонидан инвестицияларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ҳам санаб ўтиш мумкин.

Мухтасар айтганда, ушбу ташриф ва унинг доирасида бўлиб ўтган тадбирлар Марказий Осиё маконида ва ундан ташқарида минтақавий боғлиқлик, ўзаро ишонч ва англашувни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш