Logo

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилиб, йилдан-йилга жадал кенгайиб бормоқда

Июль 05, 2025. 14:08 • 2 дақ

80
Туркиядан муносабат: Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилиб, йилдан-йилга жадал кенгайиб бормоқда

АНҚАРА, 5 июль. /"Дунё" АА/. Стратегик тадқиқотлар ва тараққиёт ассоциацияси бош котиби Юнус Эмре Канат (Туркия) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунилари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Давлат ташрифи Янги Ўзбекистон фаол ташқи сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, икки томонлама муносабатлар ривожидаги муҳим босқич ҳисобланади. Унинг натижасида Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилиб, йилдан-йилга жадал кенгайиб бормоқда.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари ўртасида самарали музокаралар бўлиб ўтди, бу икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги кенг кўламли позициялари олий даражадаги ўзаро тушунишни акс эттирди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, дипломатик мулоқот ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилларига содиқлик асосидаги умумий ташқи сиёсат устуворликларини намойиш этяпти.

Томонлар яқин йилларда ўзаро савдо ва инвестиция ҳажмини бир миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича келишувга эришди. Савдо ва кооперацияни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди, ҳамкорликнинг янги форматлари – Тадбиркорлар кенгаши ва Саноат-иқтисодий зоналар форуми йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, музокараларда логистика ва транспорт алоқаси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон юкларини ташиш ҳажми 25 фоизга ошган Ўрта йўлакни фаол ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу йўналиш Евроосиё логистикасининг стратегик бўғинига айланиши мумкин.

Ташриф якунлари таҳлили янги босқич – стратегик шерикликдан тўлақонли иттифоқчилик муносабатларига ўтиш ҳақида гапириш имконини беради.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ва Озарбайжон қайта тикланадиган энергия манбалари ва "яшил" энергияни жаҳон бозорида илгари суриш, хусусан, Европага "яшил" энергия экспорти бўйича қўшма лойиҳага сармоя киритмоқда.

Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғининг қурилиши, Элчихонанинг янги биносининг очилиши, шунингдек, Ўзбекистонда "Озарбайжон" боғи ва "Sea Breeze" сайёҳлик мажмуасининг бунёд этилиши икки мамлакат халқларини бир-бирига яқинлаштиришда алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи якунлари таҳлили икки томонлама муносабатлар ривожланаётгани – стратегик шерикликдан тўлақонли иттифоқчилик муносабатларига ўтганидан далолат беради.

Мен икки давлат раҳбарларининг кўмаги туфайли эришилган келишувлар барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни самарали фаоллаштиришга кучли туртки беришига ишонаман.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш