Logo

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон-Венгрия алоқаларнинг мустаҳкамланиши бутун Евроосиё ривожига хизмат қилувчи конструктив ва прагматик ҳамкорлик намунасидир

Май 23, 2025. 15:17 • 2 дақ

54
Туркиядан муносабат: Ўзбекистон-Венгрия алоқаларнинг мустаҳкамланиши бутун Евроосиё ривожига хизмат қилувчи конструктив ва прагматик ҳамкорлик намунасидир

АНҚАРА, 22 май. /"Дунё"АА/. Ҳикмет Эрен, "EkoAvrasya" Евроосиё иқтисодий алоқалар фонди бошқаруви раиси "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-21 май кунлари Венгрияга буюрган расмий ташрифи якунлари ва Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

 

– Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шериклик Евроосиё барқарорлиги ва иқтисодиётларнинг бир-бирини тўлдиришига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида сифат жиҳатидан янги даврга – кенгайтирилган стратегик шерикликка ўтишнинг муҳим босқичи бўлди. Бу нафақат сиёсий яқинлашув, балки ҳамкорликнинг амалий мазмунидан ўзаро манфаатдорликнинг намоёнидир.

Жаҳон тартиби ўзгаришлар босқичини бошидан кечираётган бир шароитда Ўзбекистон Президент ҳам туркий, ҳам Европа маконида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган мувозанатли, кўп векторли ташқи сиёсатни намойиш этмоқда.

Ўз навбатида, Венгрия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни чуқурлаштириш стратегиясида алоҳида ўрин тутади. Ташриф якунлари бўйича тизимли ва институционал хусусият касб этган савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга. Ҳудудлар форумини Қўқон шаҳрида ўтказиш ташаббуси, янги сармоявий портфелни шакллантириш, фармацевтика, агросаноат, логистика ва қурилиш соҳаларида имзоланган амалий келишувлар юқори даражадаги ишонч ва ўзаро манфаатдорликдан далолат беради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги нуфузи ошиб бораётган асосий давлат бўлиб қолмоқда, шунингдек, унинг барқарор ислоҳотлар модели ва шериклик учун очиқлиги Европа ҳамда Евроосиё тузилмалари томонидан алоҳида қўллаб-қувватлашга лойиқдир.

"EkoAvrasya" фонди халқ дипломатияси ва мулоқот майдони сифатида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишини бутун Евроосиё ривожига хизмат қилувчи конструктив, прагматик ҳамкорлик намунаси деб билади. Биз ушбу динамикани илгари суриш ва минтақалараро ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрмиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш