Туркиядан муносабат: Ўзбекистон раҳбарияти сиёсий етуклик ва стратегик тафаккурни намоён этмоқда
Июнь 10, 2025. 14:26 • 2 дақ
• 55
АНҚАРА, 10 июнь. /"Дунё" АА/. "EkoAvrasya" Евроосиё иқтисодий алоқалар жамғармаси бошқаруви раиси Ҳикмет Эрен (Туркия) "Дунё" АА учун интервьюсида Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг 8-10 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга ошираётган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ташриф ва олий даражадаги музокаралар нафақат расмий Тошкент ва Братиславанинг икки томонлама кун тартиби, балки бутун Евроосиё учун муҳим воқеа бўлди.
Очиқлик, барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик йўлидан ишонч билан бораётган Ўзбекистон ЕИ давлатлари учун муҳим ҳамкор ҳисобланади.
Глобал муаммолар, беқарорлик ва иқтисодий ўзгаришлар фонида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг янги босқичи шаклланаётгани ўз вақтида ва узоқни кўзлаган қадам бўлиб, сиёсий етуклик ҳамда стратегик тафаккурни тасдиқлайди. Музокараларда саноат кооперацияси, сармоявий ҳамкорлик, агросаноат сектори, фармацевтика, рақамлаштириш ва "яшил" энергетика каби устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон кучли Евроосиё ишлаб чиқариш ва логистика маконини барпо этишга катта аҳамият қаратади. Хусусан, Словакия компаниялари иштирокида қўшма саноат кооперацияси дастурини яратиш ташаббуси Шарқ ва Ғарб ўртасидаги барқарор иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадларига тўлиқ мос келади.
Таълим алмашинуви, қўшма илмий дастурларнинг йўлга қўйилгани, Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам эътирофга лойиқ.
Уюшган меҳнат миграцияси бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, қўшма стартап платформаларини яратиш ва университетлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақиқий Евроосиё гуманитар маконини шакллантиришга йўл очади.
Туркия экспертлар ҳамжамияти бу қадамларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш, халқларни яқинлаштириш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси сифатида кўрмоқда.
Мен Тошкентда эришилган келишувлар амалиётга татбиқ этилишига, икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлашига, Ўзбекистон ва Словакиянинг Евроосиё маконида ишончли шериклар сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлашига ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари