Токиодан муносабат: Тошкент ва Братислава алоқаларни мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий ҳамкорликни диверсификация қилиш ва глобал муаммоларга биргаликда жавоб беришдан манфаатдор
Июнь 10, 2025. 17:38 • 2 дақ
• 100
ТОКИО, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Япония Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари институти директори Тецуджи Танака "Дунё" АА учун интервьюсида Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг 8-10 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга ошираётган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Япония нуқтаи назаридан, Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг Ўзбекистонга ташрифи Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга, хусусан, минтақадаги асосий иштирокчи сифатида Ўзбекистонга эътибори ортиб бораётганидан далолат берувчи муҳим воқеадир.
Ташрифнинг геосиёсий аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Халқаро вазиятнинг беқарорлиги ва жаҳон иқтисодиётида нотинчлик кучайиб бораётган бир шароитда Тошкент ва Братислава алоқаларни мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий ҳамкорликни диверсификация қилиш ва глобал муаммоларга биргаликда жавоб беришдан ўзаро манфаатдор эканликларини намоён этяпти.
Шу нуқтаи назардан, Япония Марказий Осиёда барқарор ривожланиш, савдо йўлларини диверсификация қилиш ва етказиб бериш занжирларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш тенденциясини олқишлайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Словакия ўртасида IТ-стартаплар учун қўшма фонднинг ишга туширилиши Япониянинг Марказий Осиёда рақамли трансформация ва инновацион иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратаётганига тўғри келади. Япония қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш ёки илғор тажриба алмашиш учун ушбу лойиҳа иштирокчилари билан мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Ушбу ҳамкорлик соҳаси янги инвестицияларни жалб қилиш ва илғор ечимларни алмашиш учун катта имкониятларга эга.
Умуман олганда, Словакия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини TB ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим воқеа сифатида баҳолаш мумкин. Бу Европа давлатларининг Ўзбекистоннинг иқтисодий ва стратегик салоҳиятига қизиқиши ортиб бораётганини, шунингдек, жаҳон ишлаб чиқариш, логистика, илмий ва таълим тармоқларига янада фаол интеграциялашувга тайёрлигини кўрсатади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари