Ўш давлат университетида Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги роли муҳокама қилинди

Сентябрь 28, 2026. 20:30 • 2 дақ

• 178
Ўш давлат университетида Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги роли муҳокама қилинди

ЎШ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўш давлат университетида мазкур таълим муассасаси ректорати раҳбарияти ва талабалар билан учрашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон элчиси Саидикрам Ниязходжаев, Озарбайжон элчиси Латиф Гандилов ва Тожикистон элчиси Ализода Назирмад “Мустақиллик — тараққиёт, тинчлик ва яхши қўшничилик асоси” мавзусида маъруза қилди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлигининг Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларидаги Ваколатли ваколатхонаси ходими ҳам иштирок этди.

Ўш давлат университети ректори Кудайберди Кожобековнинг сўзларига кўра, ЎшДУ ҳозирда халқаро стандартларга мувофиқ ривожланиб бораётган кўп тармоқли, очиқ ва замонавий университет ҳисобланади.

Унинг қайд этишича, “QS Asia University Rankings 2026” рейтингида ЎшДУ 1526 та университет орасида 316-ўринни, Марказий Осиёнинг 74 та университети орасида эса 22-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, “QS World University Rankings for Sustainable Development 2026” рейтингида университет 1501-ўринни эгаллади.

Шунингдек ўқинг

ЎшДУ дунёнинг 30 та давлатидаги 300 дан ортиқ олий таълим муассасаси билан икки томонлама ҳамкорлик шартномаларига эга.

Хусусан, ЎшДУ Ўзбекистоннинг 70 та университети билан тузилган шартномалар асосида ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳамкорлик ўқитувчи ва талабалар алмашинуви, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, меҳмон маърузаларини ташкил этиш ва таълим дастурларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Қирғиз тили ва маданияти маркази, Ўш давлат университетида эса Ўзбек тили ва маданияти маркази фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистон элчилари ўз чиқишларида ўз давлатлари мустақиллигининг аҳамияти, шунингдек, мустақил тараққиёт йилларида турли соҳаларда қўлга киритилган салмоқли ютуқлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ислом цивилизацияси марказининг роли ва фаолияти, ўзбек-қирғиз муносабатларининг ривожланиши, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бирдамлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳамда минтақада амалга оширилаётган мегалойиҳалар таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш