Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Июнь 22, 2024. 11:32 • 2 дақ

296
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЎШ, 22 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг Жалолобод вилояти бошқармаси раиси Мааданбек Караев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Жалолобод вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданият ва туризм соҳаларида янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қирғизистон вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган оқилона сиёсат, айниқса қўшни мамлакатлар билан яқин дўстлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади. У сўнгги йилларда икки дўст мамлакат, шу жумладан, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари, Жалолобод ва Наманган вилоятлари расмий ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш хусусида фикр алмашилди. Ушбу вилоятлар ўртасидаги шерикликни янада кучайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этилди.

Музокаралар якунида қурилиш соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш ва бошқалар бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш