Садир Жапаров Қирғизистонда январь ойида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларига ўз номзодини илгари сурди

Ноябрь 11, 2026. 16:30 • 52 сония

• 195
Садир Жапаров Қирғизистонда январь ойида бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларига ўз номзодини илгари сурди

БИШКЕК, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров кеча Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссияга бўлажак Президентлик сайловларида ўзини ўзи кўрсатиш тартибида номзодини илгари суриш тўғрисида ариза топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Кабар” ҚМААнинг маълум қилишича, 2026 йил 10 ноябрь ҳолатига Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига давлат раҳбари лавозимига номзод кўрсатиш бўйича олтита ариза келиб тушган.

Шунингдек ўқинг

Номзод кўрсатиш бўйича аризаларни қабул қилиш 2026 йил 13 ноябрь кунига қадар давом этади. Президент сайлови 2027 йилнинг 27 январь кунига белгиланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш