Logo

Ўзбекистон Ашхободдаги халқаро кўргазмада миллий экспозициясини намойиш этди

Февраль 23, 2026. 12:33 • 37 сония

193
Ўзбекистон Ашхободдаги халқаро кўргазмада миллий экспозициясини намойиш этди
Ўзбекистон Ашхободдаги халқаро кўргазмада миллий экспозициясини намойиш этди

АШХОБОД, 23 февраль. /“Дунё” АА/. 20 февраль куни Ашхобод шаҳрида Дипломатик ходимлар куни муносабати билан халқаро конференция ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Туркманистондаги дипломатик идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Конференцияда касб байрамига бағишланган махсус кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари мамлакатимиз бой тарихи ва маданиятини ҳамда улкан туризм салоҳиятини акс эттирувчи экспозицияларни намойиш қилди.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистон стендни юқори баҳолаб, намойиш этилган китоблар ва ўзбек миллий санъати намуналари билан танишиб чиқди.

Тантанали тадбирлар Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури билан якунланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш