Ўзбекистон ва Туркманистон автомобиль йўллари қурилиши ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Март 15, 2026. 09:10 • 2 дақ
• 167
АШХОБОД, 15 март. /“Дунё” АА/. Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон автомобиль йўллари вазири Хангельди Керимов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида автомобиль йўллари қурилиши ва транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбатда автомобилсозлик соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш, йўл хўжалигини рақамлаштириш, кўприклар ва транспорт ечимларини лойиҳалаш ҳамда бошқа ўзаро манфаатли йўналишларда тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидланди.
Шу мақсадда томонлар амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ўтказиш, мутахассислар даражасида ишчи учрашувлар ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини кўриб чиқдилар.
Музокаралар якунида, “Ашхобод - Туркманобод” юқори тезликдаги автомобиль йўлининг қурилиши ва ишга туширилиши икки давлат ўртасида савдо ва юк ташишлар ҳажмини оширишга ҳамда халқаро транспорт-транзит йўлакларини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси