Мисрдаги ватандошлар учун хайрия учрашуви ташкил этилди
Июнь 03, 2026. 11:55 • 2 дақ
• 90ҚОҲИРА, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан муборак Қурбон ҳайити муносабати билан ватандошлар учун хайрия эҳсон дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қоҳира шаҳрида ташкил этилган ушбу тадбирда Мисрда вақтинча яшаб ва фаолият юритаётган 60 нафарга яқин юртдошлар, жумладан, кекса авлод вакиллари, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож шахслар, талабалар, ёш олимлар ҳамда оиласи билан истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз иштирок этди.
Учрашувда элчихона дипломатлари иштирокчиларни муқаддас Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, ушбу айём жамиятда меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатларни қарор топтиришда беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам муносабати билан халқимизга йўллаган табригида қайд этилганидек, бу қутлуғ кунлар инсонларни яхшиликка чорлаш, муҳтожларга беминнат ёрдам кўрсатиш, жамиятда тинчлик-тотувлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Ўз навбатида, тадбирда сўзга чиққан ватандошлар Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида юртимизда инсон қадрини улуғлаш, меҳр-шафқат ва саховат муҳитини қарор топтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида болалар ўртасида расм чизиш бўйича танлов ташкил этилди





