Жазоирда болалар уйидаги ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Июль 16, 2026. 20:30 • 2 дақ

45
Жазоирда болалар уйидаги ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
“Reuters” агентлиги сурати

ЖАЗОИР, 16 июль. /“Дунё” АА/. Жазоир пойтахти яқинидаги болалар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 19 нафар одам жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Al Arabiya” ахборот порталига таяниб.

Ёнғин бугун тонгда Жазоирнинг Муҳаммадия туманида юз берди. Воқеа жойига маҳаллий аҳоли ва фавқулодда хизматлар ходимлари етиб келган. Ёнғиндан сўнг бино дераза тешиклари атрофидаги деворларда куйинди излари қолган.

Жазоир фуқаро муҳофазаси хизмати маълумотларига кўра, жароҳатланганларнинг ўн нафари турли даражада куйган. Шунингдек, қутқарувчилар бинодан ногиронлиги бўлган беш кишини эвакуация қилган.

Шунингдек ўқинг

Давлат раҳбари Абдулмажид Теббун юз берган ёнғин оқибатида болалар ҳалок бўлгани ва бошқа тарбияланувчилар жароҳат олгани ҳақидаги хабарни эшитганини таъкидлаб, марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва ҳалок бўлганлар шахси ва ёши ҳозирча аниқланмаган. Бироқ ёнғин Жазоирда давом этаётган жазирама иссиқ фонида содир бўлган. Маълум қилинишича, 8 июлдан буён мамлакат бўйлаб 913 та ёнғин бартараф этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш