«Тўмарис издошлари-2023» республика танлови ғолиблари тақдирланди
Январ 12, 2024. 07:08 • 2 дақ
• 294
ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ҳарбий хизматчи аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳарбий жамоаларда уларнинг ўрнини ошириш, кундалик хизматда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 19-20 октябрь кунлари Қуролли Кучлар тузилмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи аёллари ўртасида «Ватан меҳри юрагимда» шиори остида «Тўмарис издошлари-2023» номли Республика танлови ўтказилган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, унда вазирлик терма жамоаси фаол иштирок этиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди.
Юртимизда Ватан ҳимоячилари куни байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Мудофаа вазирлиги Ҳарбий тиббиёт академияси катта мажлислар залида мазкур танлов иштирокчиларини тақдирлашга бағишлаган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва бошқа давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вазир ўринбосари бугун юртмизда ҳар соҳада, шу жумладан, ҳарбий хизматда ҳам илғорликка эришаётган аёлларнинг шаънига илиқ фикрларини билдирди. Улардаги юксак билим, малака матонат ва жасоратни эътироф этди. Уларнинг келгуси хизмат фаолиятларига янада улкан зафарлар тилади.
Тантанада «Тўмарис издошлари-2023» танловининг 13 нафар ғолиблари тақдирланди. Уларга мудофаа вазирининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва кенг жамоатчилик вакилларига «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак-нишони топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Ўзбекистон Конституцияси куни АҚШда кенг нишонланди