Санкт-Петербургда ватандошлар учун хайрия дастурхони ёзилди
Май 29, 2026. 11:40 • 2 дақ
• 78САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 29 май. /“Дунё” АА/. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар учун Қурбон ҳайити муносабати билан хайрия дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда бош консул Абдураҳмон Маҳмудов ушбу байрам дастурхони Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилганини маълум қилди.
Консул мамлакат раҳбарияти хориждаги ватандошларга, айниқса талабаларга алоҳида эътибор қаратаётганини, уларнинг ҳар бири Янги Ўзбекистонни барпо этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Шунингдек, ёшлар асосан ўқишга эътибор қаратиши кераклиги қайд этилди ва турли салбий таъсирлар, жумладан, диний оқимлар, наркокурьерлик ҳамда урушларда қатнашиш учун ёлланиш каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбат ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари бу каби ташаббусларни юқори баҳолаб, давлат раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдирди. Хусусан, Мардон Жуманиёзов, Санкт-Петербург шаҳридаги “ПИК” МЧЖда ишловчи меҳнат мигранти сифатида, байрам зиёфати давлатнинг хориждаги фуқароларга кўрсатаётган эътиборининг ёрқин намунаси эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Президент ташаббуси ва Бош консулхона кўмагида ташкил этилган тадбир юқори савияда ўтган. У ватандошлар байрамни миллий таомлар тортилган дастурхон атрофида, кўтаринки кайфиятда нишонлаганини қайд этиб, давлат раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси








