Пекиндан муносабат: Ўзбекистон лидерининг кучли сиёсий иродаси туфайли минтақадаги кўп йиллик муаммолар ўтмишда қолди
Август 02, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 99
ПЕКИН, 2 август. /“Дунё” АА/. Хитой ТИВ ҳузуридаги Халқаро муаммолар академиясининг Евроосиё тадқиқотлари институти эксперти Чжао Чжэн “Дунё” ААга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги иштироки хусусида фикр билдирди:
– Ушбу Маслаҳат учрашуви форматини яратиш ташаббускори Президент Шавкат Мирзиёев эканини яхши биламиз.
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги муҳим давлат бўлиб, яқин қўшнилари билан биргаликда бугунги кунда “Янги Марказий Осиё” деб аталаётган минтақавий интеграция жараёнини фаол илгари сурмоқда.
Ўзбекистон лидерининг кучли сиёсий иродаси ва фаол саъй-ҳаракатлари туфайли бугун минтақадаги кўп йиллик муаммолар ўтмишда қолди. Марказий Осиё эса минтақа мамлакатларининг биргаликда ривожланиши учун улкан имкониятлар маконига айланди.
Биз Хитойда минтақа мамлакатларининг очиқлик ва узоқ муддатли ҳамкорликка ўтишида салмоқли ютуқларни кўряпмиз ва Ўзбекистон бунда асосий ташаббускор, йўналтирувчи ҳамда етакчи роль ўйнамоқда. Шу билан бирга, минтақанинг “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳам муваффақиятли давом этмоқда.
Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг иккинчи норасмий учрашуви Марказий Осиё ичидаги ҳамда Кавказдаги асосий қўшнилар билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган изчил сиёсатнинг бир қисмидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси