Бокудан муносабат: Ўзбекистон ташаббуслари Марказий Осиё интеграциясига янги суръат бағишламоқда

Август 02, 2026. 12:30 • 2 дақ

36
Бокудан муносабат: Ўзбекистон ташаббуслари Марказий Осиё интеграциясига янги суръат бағишламоқда

БОКУ, 2 август. /“Дунё” АА/. Таниқли озарбайжонлик сиёсатшунос ва таҳлилчи Илгар Велизаде “Дунё” ААга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги иштироки хусусида фикр билдирди:

– Ўзбекистон етакчисининг Чўлпонотада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг учрашувидаги иштироки ушбу йирик тадбирнинг мавқеи ва самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Айнан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу минтақавий мулоқот шаклига асос солинган эди. Ушбу формат сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари позицияларини мувофиқлаштириш учун самарали майдонга айланди.

Ушбу Маслаҳат учрашувларининг муваффақиятли ривожланиши кўп жиҳатдан Ўзбекистон Президентининг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган изчил сиёсати туфайли амалга ошмоқда. Шу боис, бўлиб ўтган учрашувда ҳам Шавкат Мирзиёев минтақадаги интеграция жараёнларига қўшимча туртки беришга қодир қатор янги ташаббусларни илгари сурди.

Аввалги Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш бўйича бир нечта ташаббусларни таклиф қилган эди. Хусусан, савдо-иқтисодий шерикликни кенгайтириш, транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, сув-энергетика ресурсларини биргаликда бошқариш каби ташаббуслар муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Кейинчалик ушбу таклифларнинг салмоқли қисми амалда ўз ривожини топди. Бу Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликнинг асосий ташаббускорларидан бири сифатидаги нуфузини мустаҳкамлади. Бу эса Тошкентга жорий учрашувда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш учун замин яратди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш