Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган музокараларда Покистон компанияси билан савдо ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги янги лойиҳалар келишилди
Январ 01, 2025. 10:40 • 50 сония
• 148
ИСЛОМОБОД, 1 январь. /"Дунё" АА/. 2024 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг тўқимачилик соҳасидаги йирик "Diners Group" компанияси раҳбари Суҳайл Мотен билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдосини ташкил этиш, мазкур йўналишдаги ҳамкорликнинг янги йўналиши сифатида Тошкент, Самарқанд, Карачи ва Лаҳор шаҳарларида икки мамлакат савдо уйларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Дастлабки савдо уйларини 2025 йилнинг февраль ойида Карачи шаҳрида ва март ойида Тошкентда ташкил этиш келишилди.
Ҳозирда Карачи шаҳридаги Ўзбекистон саноат маҳсулотлари савдо уйи биноси тайёр эканлиги, 2025 йил 3 январь куни рамзий очилиш маросими ўтказилиб, кўргазма маҳсулотлари етиб келгунига қадар ўзбек маҳсулот турлари ва ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги видеолавҳалар намойиш этилади.
Компания раҳбари Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги, жумладан, замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш йўналишида ҳам ҳамкорлик устида ишлаётгани, келаси йил февраль ойи бошида мамлакатимизга ташриф буюриш режаси билан ўртоқлашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди