Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди

Ноябрь 10, 2026. 19:50 • 2 дақ

• 54
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди

ТЕҲРОН, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев мамлакатимизнинг Эрондаги Савдо уйи раиси Эҳсон Жавидниё, Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси раиси Муса Огоий ҳамда Эрон ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирокида онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муҳокама давомида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Элчихона томонидан Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, республикамиздаги эркин иқтисодий зоналарда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ва қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш имкониятлари тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика ва савдо-логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.

Томонлар учрашув якунлари бўйича билдирилган савол ва таклифларни йўналишлар кесимида тизимлаштириш, зарур маълумотлар алмашинувини таъминлаш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида амалий мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш