Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Афғонистонга бизнес-миссияси ташкил этилди
Май 13, 2025. 12:01 • 2 дақ
• 129
КОБУЛ, 13 май. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 10-12 май кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Афғонистонда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида мамлакатмиз делегация аъзолари Афғонистон Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Ҳамидулло Зохид билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамидулло Зохиднинг айтишича, илгари чет давлатлардан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари назоратсиз олиб кирилган бўлса, жорий йил март ойидан бошлаб мамлакатга бу турдаги маҳсулотлар алоҳида сертификациядан ўтказилган ҳолда импорт қилинмоқда.
Шу билан бирга, афғон томони Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотларини экспортини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратишини таъкидлади.
Учрашув якунида Афғонистондан чорва молларини импорт қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш учун меморандум имзолаш, Афғонистон Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Ўзбекистон делегацияси сафар давомида Афғонистон саноат ва савдо вазири ўринбосари Аҳмадуллоҳ Зоҳид билан музокаралар ўтказди.
Унда Афғонистон тадбиркорларининг Ўзбекистонда бизнес қилишини қўллаб-қувватлаш, "Термиз халқаро савдо маркази" ҳудуди имкониятларидан самарали фойдаланиш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.
Мамлакатимиз тадбиркорлари сафар давомида Кобул шаҳрида очилган "Ўзбекистон савдо уйи" фаолияти билан ҳам танишдилар.
Савдо уйида мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм, электротехника, қурилиш моллари ҳамда бошқа истеъмол маҳсулотларини доимий равишда фаолият кўрсатувчи "Made in Uzbekistan" кўргазмаси ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди