Ўзбекистон ва Германия молиявий-техникавий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди

Сентябрь 17, 2025. 18:30 • 2 дақ

236
Ўзбекистон ва Германия молиявий-техникавий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди

БЕРЛИН, 17 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги парламент давлат котиби Йохан Заатхофф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида Германия молиявий ва техник (грант) кўмаги орқали амалга оширилаётган ҳамкорлик ижобий баҳоланди. Ўзбекистон ГФР Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги томонидан Осиёда расмий ҳамкор сифатида тасниф этилган Марказий Осиё минтақасидаги ягона давлатлиги эътироф этилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши курашиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг изчил ва узоқ муддатли ривожланишини таъминлайдиган соҳаларни йўлга қўйиш, коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлиги ва бошқа муҳим йўналишларда янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга қизиқиш билдирилди.

Германия билан изчил ривожланиб бораётган савдо, инвестиция, технологиялар соҳаларида шерикликни янада фаоллаштириш борасида алоқаларни давом эттиришга келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш