Logo

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари келишиб олинди

Август 26, 2025. 13:01 • 47 сония

94
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари келишиб олинди

АЛ-КУВАЙТ, 26 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси ходимлари ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар доирасида биргаликдаги ишлар ижроси кўриб чиқилди.

Томонлар Кувайтдан Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш ва туристлар оқимини ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фарғона шаҳридаги "Central Asia Medical University" клиникасига Кувайтдан инвестицияларни ва машҳур брендларни жалб қилиш бўйича маълум қилинди.

Экспорт учун маҳсулот таркибини диверсификация қилиш мақсадида Фарғона вилоятидаги компаниялар ҳамда Кувайтнинг "International Carpet Palace" ва "Sabah Trading&Contracting" компаниялари ўртасида музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида Кувайтдан инвестицияларни жалб қилиш, кувайтлик ишбилармонларни Фарғона вилоятидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилишга қаратилган истиқболдаги тадбирлар белгилаб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш