Logo

Эроннинг Мозандарон устони Савдо-саноат палатаси раиси билан савдо ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Январ 08, 2025. 09:37 • 49 сония

245
Эроннинг Мозандарон устони Савдо-саноат палатаси раиси билан савдо ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТЕҲРОН, 8 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Мозандарон устонига ташрифи доирасида мазкур ҳудуднинг Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Али Тақийпур ҳамда йирик тадбиркорлари билан учрашув ва бизнес-форум ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Али Тақийпур Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорларга яратиб берилаётган имтиёзлар, хусусан, айрим товарлар учун божхона божининг ноль ставкалари муддати узайтирилгани учун миннатдорчилик изҳор қилди.

Форум давомида Мозандарон ишбилармон доира вакиллари қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида гуруч ва цитрус меваларни етиштириш, экспортга тайёрлаш борасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳамда ўз тажрибаси билан бўлишишга тайёрликларини билдиришди.

Музокаралар натижасида Мозандарон устони Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Али Тақийпур ва ҳудуднинг йирик тадбиркорларидан иборат бизнес делегациянинг 2025 йил 15-19 январь кунлари мамлакатимизга ташрифи масаласи ишлаб чиқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш