Logo

Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонга борди

Октябрь 13, 2024. 15:27 • 53 сония

321
Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонга борди

КОБУЛ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Исматилла Иргашев ва "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Афғонистонда бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарияти ва расмийлари билан учрашув ҳамда музокаралар бўлиб ўтди.


Ўзбекистон делегацияси раҳбари Исматилла Иргашева Ҳукумат матбуот марказида Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Кон ва нефт вазири вазифасини бажарувчи Ҳидоятуллоҳ Бадрий ва бошқа расмий шахслар иштирокида ташкил этилган тадбирда иштирок этди.


Исматулла Иргашев ўз нутқида иштирокчиларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонни иқтисодий интеграция жараёнларига жалб этиш бўйича ташаббуслари билан таништирди.


2024 йил 29-август куни Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида очилган "Термиз" халқаро савдо маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу марказ ишга туширилгандан сўнг минглаб афғонларнинг турли товарлар хариди, савдо-сотиқ қилиш мақсадида ушбу ҳудудга бориши кескин кўпайди. Қайд этилишича, марказ ҳудудига кириш тартиби 15 кунгача бўлган муддатга кириш визасини расмийлаштирмасдан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон-Афғонистон тадбири якунида Афғонистоннинг Жаузжон ва Фарёб вилоятларидаги "Тути-Майдон" табиий газ конини ўзлаштириш бўйича шартнома имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш