ЕТТБ Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди
Ноябрь 23, 2024. 11:52 • 41 сония
• 213
ЛОНДОН, 23 ноябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Кенгаши директори Лилиана де Са Кирхкнопф билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан молиявий ва инвестициявий ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ЕТТБ Кенгаши директори Лилиана де Са Кирхкнопф банк ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолашини ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиёт, энергетика ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни ЕТТБ томонидан қўллаб-қувватланиши, шунингдек, аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги дастурларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
ЕТТБ шу кунга қадар Ўзбекистон билан ҳамкорликда жами 164 та лойиҳани амалга оширган. Умумий лойиҳалар портфелининг 52 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади