Испания компанияси Ўзбекистонда "яшил" транспорт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Февраль 20, 2025. 14:54 • 52 сония

589
Испания компанияси Ўзбекистонда "яшил" транспорт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

МАДРИД, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг "UNVI" компанияси бош директори Элой Перес билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда "яшил" транспорт ва автомобилсозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

 Музокаралар чоғида компания раҳбари Ўзбекистонда испан технологиялари ва брендидан фойдаланган ҳолда шаҳар, шаҳарлараро ва сайёҳлик автобуслари, микроавтобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Тошкент автопаркларидан фойдаланишдан чиқарилган "Mercedes Conecto" русумли автобусларни электробусларга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа доирасида мутахассислар тайёрлаш ва илғор технологиялар трансфери ҳам кўзда тутилган.

Испания томони рақобатбардошлик ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда "СамАвто" заводи негизида қўшма лойиҳасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш