Туркия ва Андижон олий таълим муассасалари академик ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви бўйича келишувга эришди

Ноябрь 18, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 46
Туркия ва Андижон олий таълим муассасалари академик ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви бўйича келишувга эришди

АНҚАРА, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Эржиес университети (ERÜ) ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ўртасида академик алоқалар ва талабалар алмашинувини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Habertürk” нашрининг маълум қилишича, ҳужжатни имзолаш маросими Кайсери шаҳридаги Эржиес университетида бўлиб ўтди. Унда ERÜ ректори, профессор Қуддуси Эркилич ва Андижон давлат тиббиёт институти ректори, профессор Мадамин Мадазимов иштирок этди.

Қуддуси Эркилич эришилган келишув ҳар икки олий ўқув юрти учун фойдали ва самарали бўлишини таъкидлади. Мадамин Мадазимов имзоланган баённомадан мамнунлигини билдириб, ҳамкорлик йўлга қўйилганини ижобий баҳолади.

Шунингдек ўқинг

Таъкидланишича, тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ўзаро илмий ва академик салоҳиятни бирлаштириш, ўқув жараёнида ўзаро тажрибадан фойдаланиш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга замин яратади.

Имзоланган баённома икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик доирасида Ўзбекистон ва Туркия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, таълим ва фан соҳаларидаги алоқаларни институционал жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш