Испания компанияси Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор
Январ 14, 2024. 10:25 • 36 сония
• 175
МАДРИД, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг «Ingeser» компанияси раҳбари Игнасио Дусмет билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Игнасио Дусметнинг айтишича, «Ingeser» Испаниянинг 45 йилдан ортиқ тажрибага эга етакчи муҳандислик компанияси ҳисобланади.
«Компания шаҳарсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва логистика, архитектура, кимё ва «яшил» энергия соҳаларида дизайн билан шуғулланади, деди у. - Бугунги кунга қадар компания ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнига рақамлаштиришни жорий этиш орқали самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича дунё бўйлаб 3 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган».
Испания томони, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларда иштирок этишига қизиқишини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси